
Хитойлик олимлар ядровий моддаларни қўлламай, водород асосида янги портловчи қурилманинг синовларини муваффақиятли амалга оширди. South China Morning Post нашрининг хабар беришича, мазкур қурилма Хитой Давлат кемасозлик корпорацияси қошидаги Илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган.
Тадқиқот жараёнида магний гидриддан фойдаланилган бўлиб, ушбу кимёвий модда водородни сақлашнинг самарали шаклларидан ҳисобланади. Магний гидридда водород концентрацияси 7 фоиздан юқори. Оддий портловчи модда ишга туширилганда, магний гидрид тезда парчаланиб, водород газини ажратиб чиқаради ва кучли аланга ҳосил қилади.
Синов жараёнида вазни 2 килограмм бўлган бомба ишлатилган. Портлаш натижасида ҳарорати Целсий бўйича 1000 даражадан юқори бўлган аланга шари икки сониядан ортиқ вақт давомида мавжуд бўлган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, шу миқдордаги тротил портловчи моддаси билан таққослаганда, оловли шар 15 баробар камроқ вақт давом этган бўлар эди.
Янги қурилма яратувчилари унинг портлаш кучини аниқ бошқариш мумкинлигини таъкидлашмоқда. Бу эса катта ҳудудларни бир текисда яксон қилиш имкониятини яратади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар