date

Эрон АҚШга кескин огоҳлантирди: “Уруш бўлса, жавоб оғир бўлади”

Эрон АҚШга кескин огоҳлантирди: “Уруш бўлса, жавоб оғир бўлади”
Яқин Шарқдаги зиддиятлар фонида Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескинлик тобора ортиб бормоқда. Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Гарибабади АҚШга мурожаат йўллаб, можаро кенгайган тақдирда Теҳрон қатъий чоралар кўришини яна бир бор таъкидлади. Бу ҳақда Атаб Неwс ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Агар АҚШ очиқчасига Исроил томонда урушга қўшилса, бизда бошқа чорамиз қолмайди — тажовузкорларга зарур дарс берилади ва Эрон ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлади”, — деди Гарибабади.

Унинг таъкидлашича, Эрон барча ҳарбий вариантларга тайёр ва бу борадаги стратегиялар ҳар қандай эҳтимолий сценарийга мослаштирилган. Дипломатик эҳтиёткорликни сақлаган ҳолда, у АҚШни “камида нейтрал позицияда қолишга” чақирди.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаи ҳам Вашингтонга ҳарбий огоҳлантириш берган эди. Бунга жавобан АҚШ президенти Доналд Трамп Эрондан “сўзсиз таслим бўлиш”ни талаб қилган, бироқ шу билан бирга, урушсиз келишув эҳтимолини ҳам инкор этмаган.

Мутахассислар фикрича, икки давлат ўртасида давом этаётган зиддият глобал хавфсизлик тизими учун жиддий синов бўлиши мумкин. Бу орада халқаро ҳамжамият минтақадаги вазиятни диққат билан кузатмоқда ва томонларни сабр-бардош билан дипломатик мулоқотга чақирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон АҚШга кескин огоҳлантирди: “Уруш бўлса, жавоб оғир бўлади”