
Яқин Шарқдаги можаролар фонида Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескинлик янги босқичга кўтарилмоқда. Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Гарибабади АҚШга мурожаат қилиб, Теҳрон урушни истамаслигини, аммо ҳар қандай ҳарбий таҳдидга қарши туришга тайёрлигини қатъий таъкидлади.
“Зарурат туғилса, Эрон тажовузкорларга муносиб жавоб қайтаришга тайёр”, — деган Гарибабади Реутерс агентлигига берган баёнотида. Унинг сўзларига кўра, Эрон қуролли кучлари ҳар қандай эҳтимолга қарши ҳаракат режаларини ишлаб чиққан ва зарурат бўлса, ҳарбий куч ишлатишдан тортинмайди.
Шу билан бирга, Тҳе Гуардиан манбаларининг ёзишича, АҚШ президенти Доналд Трамп Эронни нишонга олишга тайёр, бироқ у бунга битта шарт билан рози — бу эса Эрондаги ядро маркази ҳисобланган Фородо объектини фақат битта кучли зарба билан бутунлай йўқ қилиш кафолати.
Трамп ГБУ-57 деб номланган, 13,6 тонналик ерости бункерларни ёриб ўтишга қодир бомба ёрдамида Фородо мажмуаси яксон қилиниши кераклигини айтган. Бироқ Пентагон вакиллари бу қурол объектни ишдан чиқариши мумкинлигини тан олса-да, уни тўлиқ йўқ қилинишига кафолат беролмаяпти. Исроил разведкаси маълумотига кўра, объект ер сатҳидан 90 метр чуқурликда жойлашган.
Махфий ҳарбий ҳисоботларда айтилишича, Фородони буткул йўқотиш учун аввал ер юзасига оддий бомбалар билан зарба берилиб, қатлам “юмшатилади”, шундан сўнг Б-2 бомбардимончилари орқали эҳтимолий тактика ядровий зарбаси киритилиши керак бўлади. Аммо Трамп бу сценарийни кескин рад этмоқда.
Экспертлар фикрича, ҳарбий эҳтимоллар фаоллашаётгани фонида дипломатик имкониятлар тобора чекланиб бормоқда. Шундай бир вазиятда, ҳар бир қарор минтақа тақдирига таъсир қилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар