
Андижон вилоятининг Асака туманида фирибгарлик билан боғлиқ навбатдаги ҳолат фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Худудий электр тармоқлари” АЖ Асака туман бўлимида муҳандис лавозимида ишлаётган шахс қонунни бузгани аниқланди.
Маълумотларга кўра, муҳандис Т.А. (муқаддам судланган) фуқаро Ш.А. ва унинг онаси К.А.га тегишли хонадонларда тўпланиб қолган умумий 18 миллион сўм миқдоридаги электр қарзини электрон тизимдан ўчириб ташлаш ва уларга янги ҳисоблагичлар ўрнатиб беришни ваъда қилган. Эвазига у Ш.А.дан 11 миллион сўм пора олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси — “Фирибгарлик” билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Мутасаддилар бундай ҳаракатлар нафақат аҳолининг ишончини суиистеъмол қилиш, балки давлат тизимларига нисбатан салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаб ўтишмоқда. Энергетика соҳасида шаффофликни таъминлаш мақсадида бундай қонунбузарликларга қарши кураш қатъий давом эттирилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар