date

Путин ва Си Цзиньпин: Исроил–Эрон инқирозига аралашув вакилликда ҳал бўлсин

Путин ва Си Цзиньпин: Исроил–Эрон инқирозига аралашув вакилликда ҳал бўлсин
Яқин Шарқда авж олаётган Исроил–Эрон зиддияти халқаро сиёсий доираларни яна бир бор жипслаштирмоқда. Кремль тарқатган расмий маълумотга кўра, Россия президенти Владимир Путин ва Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин телефон орқали мулоқот ўтказиб, асосий эътиборни минтақадаги хавфли вазиятга қаратди.

Суҳбат давомида Путин Россиянинг можарони тинчлик йўли билан ҳал этиш учун воситачиликка тайёр эканини билдирди. Кремль баёнотида қайд этилишича, Москва минтақада қон тўкилишининг олдини олиш ва барча томонларни музокара столига олиб келишни устувор мақсад деб билади.

Си Цзиньпин эса ўз навбатида Хитойнинг халқаро тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашга доим тайёр эканини билдирди. Икки етакчи Марказий Осиёдаги вазиятни ҳам муҳокама қилиб, “йўл-йўриқлар ва сиёсий позицияларни мувофиқлаштириш”га келишиб олди.

Бундан ташқари, G7 саммитида юзага келган сиёсий келишмовчиликлар ҳам тилга олинди. Маълумотларга кўра, саммит доирасида Владимир Путиннинг воситачилик таклифини рад этган АҚШ президенти Доналд Трамп бу қарордан сўнг G7ни эртароқ тарк этган ва кейинчалик Россияни гуруҳдан чиқаришни хато деб атаган.

Мутахассислар фикрича, бу суҳбат Москва ва Пекиннинг халқаро сиёсий жараёнлардаги фаоллигини яна бир бор тасдиқлади. Икки давлатнинг тинчликка чақируви — глобал хавфсизликка бўлган жиддий ечим талабини кўрсатмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ва Си Цзиньпин: Исроил–Эрон инқирозига аралашув вакилликда ҳал бўлсин