
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола АҚШда старт олган янги форматдаги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Испаниялик мутахассиснинг таъкидлашича, бу мусобақа жуда жиддий аҳамият касб этади ва дунё футболидаги энг кучли жамоалар учун ҳақиқий синов майдонига айланади.
Гвардиоланинг айтишича, “шаҳарликлар” гуруҳ босқичида Марокашнинг “Видад”, БААнинг “Ал-Айн” ва Италиянинг “Ювентус” жамоаларига қарши майдонга чиқади. У мазкур рақибларни осон деб ҳисобламаслигини, ҳар бир ўйинда максимал куч билан ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидлади.
— Бу ўта нуфузли ва жиддий мусобақа. Ёз фаслида бутун дунё футбол ишқибозлари ушбу чемпионатни катта қизиқиш билан кузатади. Турнирда бош соврин учун рақобатлашадиган кучли клублар жуда кўп. Биз эса, ўз олдимизга фақат ғалаба мақсадини қўйганмиз. Сизларни ишонтириб айтаман, “Манчестер Сити” бу чемпионатда зафар қучиш учун барча имкониятларини ишга солади, — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради маҳаллий ОАВ.
Айтиш жоиз, ФИФА томонидан ташкил қилинган ушбу янги форматдаги Жаҳон чемпионатида “Манчестер Сити” сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам иштирок этади. Бу юртдошимиз ва ўзбекистонлик футбол мухлислари учун ғурурли воқеа ҳисобланади.
Кўриниб турибдики, “Манчестер Сити” янги мусобақада юксак мақсадлар сари интилади ва Гвардиола бу турнирда ҳам ўзига хос муваффақиятлар сари йўл олади. Мусобақа футбол оламида катта шов-шув ва қизиқиш уйғотмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар