date

Эрон “Сижжил” ракета билан Исроилга аниқ сигнал юборди

Эрон “Сижжил” ракета билан Исроилга аниқ сигнал юборди
Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддият яна авжига чиқмоқда. Бу сафар Теҳрон томонидан юборилган аниқ ва даҳшатли сигнал эса — 2000 километр масофани босиб ўтадиган “Сижжил” баллистик ракетаси бўлди. Бу ҳақда Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси (ИИҚК) расмий баёнот билан чиқди.

Эрон биринчи марта мазкур турдаги ўрта масофали ракета орқали Исроилга бевосита жавоб қайтарди. “Сижжил” — икки босқичли, қаттиқ ёқилғида ишловчи ва 2000 км радиусдаги нишонларни ўққа тутувчи замонавий ракета ҳисобланади. У юқори аниқлик ва тезлик билан ҳаракатланади, атмосферага қайта киришда соатига 12–14 Max тезликка етади.

Эроннинг давлатга қарашли “Tasnim” ахборот агентлиги ракетанинг учирилиши акс этган видеони эълон қилди. Кўпчилик ҳарбий таҳлилчилар фикрича, бу “Сижжил” ракетасининг биринчи реал жанговар ишлатилиши бўлиши мумкин — аввалги барча ҳолатлар синов ва ҳарбий машғулотлардан иборат эди.

“Сижжил” нафақат қулай ракета, балки мутахассислар томонидан эҳтимолий ядровий каллакларни ташиш қобилиятига эга деб баҳоланган хавфли қуролдир.

Исроилдан муносабат: “Ҳеч қайси ракета нишонга етмади”

Бошқа томондан, Исроил мудофаа армияси (IDF) ушбу вазиятга жавобан тезкор баёнот берди. Расмийларга кўра, бугунги кунда учирилган барча ракета ва дронлар Iron Dome ва Arrow 3 тизимлари ёрдамида ҳаводоқоқурилиб, йўлдаёқ уриб туширилган.

Шунингдек, Исроил расмийлари ушбу ҳаракатни “провокация” деб баҳолаган ва ҳар қандай таҳдидга нисбатан қатъий чора кўрилишини маълум қилган.

“Сижжил” – замонавий ва хавфли технология

Бу ракета илк бор 2008 йилда синовдан ўтказилган. У юқори манёврали бўлиб, турли атмосфера шароитида ҳам ўз вазифасини муваффақиятли бажара олади. Эрон ҳарбийлари бу ракетани ўз мудофаа ва ҳужум стратегиясида муҳим ўринга қўйган.

“Сижжил” — фақат бир мамлакатга эмас, балки бутун минтақадаги ҳар қандай стратегик объектга таҳдид сола оладиган қурол.

Айни пайтда, халқаро ҳарбий кузатувчилар ва таҳлилчилар бу ҳолатни Яқин Шарқдаги вазиятни янада мураккаблаштирувчи омил сифатида баҳоламоқда. БМТ ва бир қатор Ғарб давлатлари бу вазият бўйича жиддий дипломатик фикр алмашувлар олиб бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон “Сижжил” ракета билан Исроилга аниқ сигнал юборди