date

Эроннинг Исроилга ракетали зарбалари узлуксиз давом этмоқда

Эроннинг Исроилга ракетали зарбалари узлуксиз давом этмоқда
Яқин Шарқ осмони яна тинчимай қолди — Эрон Исроилга қарши навбатдаги ракетали ҳужумларини амалга оширмоқда. Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси (ИИҚК)нинг расмий баёнотига кўра, «Ҳақиқий ваъда 3» деб номланган ҳарбий амалиётнинг тўққизинчи тўлқини бошланган ва ушбу ҳужумлар тонггача тўхтовсиз давом этади. Бу ҳақда Эроннинг Fars агентлиги маълум қилди.

ИИҚК матбуот котиби тайин этган баёнотда шундай дейилади:

«Ҳақиқий ваъда 3» амалиёти доирасидаги тўққизинчи тўлқин бир неча дақиқа аввал бошланди ва бу галги операция тонг отгунча бир маромда давом этади».

Маълумот учун, бу Эроннинг сўнгги кунларда Исроилга йўналтирган кетма-кет ракетали зарбаларидан навбатдагиси саналади. Tasnim агентлигининг ёзишича, Эрон Исроил ҳудудига қарши янги ракета ҳужумларини амалга оширганини расман эълон қилган.

Мазкур ҳарбий ҳаракатлар минтақадаги зиддиятлар янада кескинлашганини кўрсатмоқда. Халқаро ҳамжамият Эрон ва Исроил ўртасидаги можарони диққат билан кузатмоқда.

Бу орада бир қатор қўшни давлатлар хавфсизлик чораларини кучайтиргани айтилмоқда. Геосиёсий вазият таранглигича қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эроннинг Исроилга ракетали зарбалари узлуксиз давом этмоқда