
Яқин Шарқдаги кескин сиёсий вазият кибермарказда ҳам ўз аксини топмоқда. Эрондаги “Farsat” ва “IRIB TV3” телеканаллари Исроил томонидан йўлланган киберҳужум натижасида вақтинча назоратдан чиқди ва эфир орқали ҳукуматга қарши чиқишларга чақирувчи видеоматериаллар намойиш этилди.
Эрон расмий манбаларининг маълум қилишича, ҳужум асосан спутник орқали намойиш қилинадиган каналларга таъсир қилган бўлиб, аналог ва кабелли тармоқларда бундай ҳолат кузатилмаган. Бу эса давлат инфратузилмасида айрим ҳимоя механизмлари ишлаётганини кўрсатади.
Ҳодисага гувоҳ бўлган фуқаролар ижтимоий тармоқларда ҳужум пайтидаги видеоларни тарқатишди. Уларда эфир тўсатдан ўзгариб, ҳукумат сиёсатига қарши турли шиорлар ва чиқишлар намойиш этилгани акс этган.
Айни дамда ҳодисанинг аниқ манбаси ва техник жиҳатлари ўрганилмоқда. Эрон расмийлари бундай киберхуружни ахборот хавфсизлигига тажовуз сифатида баҳоламоқда ва жавоб чоралари кўрилиши мумкинлигини билдирмоқда.
Мутахассислар бундай ҳужумларни кибер урушнинг янги босқичи деб аташмоқда. Ахборот майдонидаги кураш нафақат сиёсий, балки глобал хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам жиддий таҳлил талаб қилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.