
Яқин Шарқдаги кескинлик фонида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин халқаро ҳамжамият эътиборини тортган баёнот билан чиқди. У Эронга қарши давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар юзасидан кескин норозилик билдириб, бу можарода Теҳрон “ёлғиз эмас”лигини таъкидлади.
— Эрон бу урушда ёлғиз эмас. Шимолий Корея армияси энг юқори жанговар тайёргарлик ҳолатига келтирилди. Биз иттифоқчиларимизни оғир пайтда ёлғиз ташлаб қўймаймиз, — деди Ким Чен Ин расмий чиқишида.
КХДР раҳбари айниқса Исроилнинг Эрон ядровий ва ҳарбий инфратузилмасига қарши амалга ошираётган ҳаво ҳужумларини қоралади. Унинг айтишича, бу тажовузлар нафақат Эрон, балки бутун минтақа хавфсизлигини хавф остига қўймоқда.
Ким Чен Ин, шунингдек, АҚШ президенти Доналд Трампни ҳам кескин танқид остига олди. Унинг фикрича, Вашингтон томонидан қўлланилаётган сиёсат фақат зўравонликни кучайтиради ва дипломатик йўлларни ёпади.
— Эронни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Қўшма Штатларнинг ҳарбий тажовузи ва босим сиёсати бизга яхши таниш. Биз дўстларимиз билан бир қаторда турамиз, — дея қўшимча қилди Шимолий Корея раҳбари.
Кузатувчилар фикрича, Ким Чен Иннинг бундай баёноти минтақадаги геосиёсий мураккабликни янада кучайтириши мумкин. Эрон эса бу баёнотни ижобий кутиб олиб, халқаро дўстлари кўпаяётганини билдириб ўтди.
Сўнгги ҳафталарда Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро авж олгани, юзлаб ракета ҳужумлари ва кўплаб қурбонлар кузатилгани боис, ушбу баёнот глобал сиёсий майдонда катта акс-садо бермоқда. Шимолий Кореянинг бу борадаги позицияси эса янги геостратегик иттифоқларга ишора қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар