date

Исроилда ҳужумдан омон қолган хавфсизлик хоналари намойиш этилди

Исроилда ҳужумдан омон қолган хавфсизлик хоналари намойиш этилди
Бугун тонгда Исроилда содир бўлган навбатдаги ҳаво ҳужумидан сўнг мамлакатда ўзини оқлаган хавфсизлик иншоотлари — МАМАД хоналари оммага намойиш этилди. Улар фуқароларни ҳаво зарбалари, портлаш тўлқинлари ва кимёвий таҳдидлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.

МАМАД (ивритча: Мерхев Муган Дирати — яъни, яшаш уйи учун мўлжалланган ҳимоя хонаси) хоналари Исроилда 1950-йиллардан бошлаб барпо этила бошланган. Улар айнан ҳаво ҳужумлари хавфига жавобан яратилган бўлиб, ҳозирги кунда деярли барча янги биноларда мажбурий тарзда қурилади.

Бундай хоналарнинг асосий жиҳатлари қуйидагилар:
- Деворлари 25–30 сантиметр қалинликдаги темир-бетондан ишланган;
- Махсус мустаҳкамланган эшик ва портлашга бардошли ойналар ўрнатилган;
- Зарба тўлқини ва шикастловчи моддаларга чидамли;
- Кимёвий ва биологик таҳдидга қарши фильтрли ҳавони тозалаш тизими мавжуд.

МАМАД хоналари баъзи ҳолларда ҳар бир квартирада алоҳида, айрим жойларда эса бутун қават ёки бинога умумий тарзда қурилади. Улардан фавқулодда вазиятларда дарҳол фойдаланиш мумкин.

Тушдан олдин амалга оширилган ҳаво зарбасидан сўнг Исроил расмийси томонидан ҳалок бўлганлар қайд этилмагани билдирилди. Бунга асосий сабаб сифатида айнан хавфсизлик тизимларининг юқори самарадорлиги, жумладан, МАМАД хоналарининг аҳамияти алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Мутахассисларнинг фикрича, бу каби иншоотлар нафақат Исроил, балки таҳдид остидаги бошқа мамлакатлар учун ҳам хавфсизликда янги босқич бўлиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроилда ҳужумдан омон қолган хавфсизлик хоналари намойиш этилди