
Британия шаҳзодаси Эндрю, қирол Чарлз IIIнинг укаси, барча расмий унвонлари ва вазифаларидан маҳрум этилди. Бу ҳақда BBC хабар берди. 
Эндрю Йорк герцоги, Инвернесс графлиги ва Киллил барони унвонларидан маҳрум бўлди, шунингдек, Букингем саройида яшаш ҳуқуқини ҳам йўқотди. Бунга молиявчи Жеффри Эпстейн иши билан боғлиқ янги айбловлар сабаб бўлди. 
Марҳум Виржиния Жюффренинг хотираларида, у одам савдосининг қурбони бўлгани ва шаҳзода билан мажбуран яқин муносабатга кирганини айтган. Эндрю эса барча айбловларни рад этмоқда. 
Букингем саройи ушбу вазиятни жиддий қабул қилаётганини ва уни батафсил ўрганиш зарурлигини таъкидлади. Монарх атрофидаги манбаларга кўра, унвонлардан воз кечиш ихтиёрий бўлган, лекин бу аслида оиладан четлатишни англатади. 
Қирол Чарлз ушбу можаро юзасидан изоҳ бериб, асосий эътиборини "бурч ва хизматга" қаратишини билдирди ҳамда жамият диққат-эътиборини бошқа мавзулар чалғитмаслигига умид билдирди.
Шаҳзода Эндрю унвонлардан маҳрум қилинди
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 