date

Наманганда ЮНЕСКО шарафига дарахтлар экилди

Наманганда ЮНЕСКО шарафига дарахтлар экилди
Наманганда ЮНЕСКОнинг 80 йиллигига бағишланган экологик тадбир ўтказилди. Ушбу тадбир доирасида Наманган вилояти Давлатобод туманида жойлашган "Янги Ўзбекистон" боғида 80 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

Шундан 5 минг туп кўчат Наманган шаҳрининг ўзида ўтқазилди. Бу ҳақда Наманган вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов раҳбарлигида ўтказилди. Унда вилоят, шаҳар ва туманлар жамоатчилиги вакиллари, турли идора ва ташкилотлар, корхоналар ходимлари, фаол фуқаролар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, кўнгилли иштирокчилар ўзларига ажратилган ҳудудларда кўчатларни эзгу ниятлар билан экишди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Наманганда ЮНЕСКО шарафига дарахтлар экилди