
"Барселона" жамоаси ҳужумчиси Рафиня Диаснинг "Реал" клубига қарши бўладиган ўйинда иштирок этиши кутилмоқда. Бразилиялик футболчи сонидан олган жароҳатдан сўнг сафга қайтди ва ҳозирда спорт формасини тиклашда давом этмоқда.
Euro-football.ru ёзишича, клуб 28 ёшли футболчи якшанба куни бўлиб ўтадиган "Эл Класико"га тўлиқ тайёр бўлиши учун барча чораларни кўрмоқда. Журналист Карлос Монфорнинг маълумотига кўра, Рафиня шанба куни "Барселона" жамоасининг сўнгги машғулотида қатнашади.
Унинг асосий таркибга киритилиши ҳақида якуний қарор жамоанинг Мадридга учиб кетишидан олдин қабул қилинади. Жорий мавсумда Рафиня "Барселона" сафида еттита ўйинда майдонга тушди.
У ушбу баҳсларда учта гол урди ва икки марта жамоадошларига голли узатма берди. Рафинянинг "Барселона"га 2022 йилда келгани, ўтган мавсумда ҳам асосий таркиб футболчиларидан бири бўлгани маълум.
Клуб "Эл Класико"да унинг тажрибасидан унумли фойдаланишни режалаштирмоқда.
"Барселона" Рафиняни "Эл Класико"га тайёрлаш учун чоралар кўрммоқда
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар