date

Салоҳнинг “Ливерпул”дан ранжиши мухлисларни хавотирга солди

Салоҳнинг “Ливерпул”дан ранжиши мухлисларни хавотирга солди

Мисрлик юлдуз Муҳаммад Салоҳ “Ливерпул” бош мураббийи Арне Слотнинг қароридан мамнун эмас. Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Айнтрахт”га қарши баҳсда у захирада қолдирилди ва фақат 74-дақиқада Уго Экитикенинг ўрнига майдонга тушди.

Учрашувдан сўнг Салоҳ ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан “Ливерпул” ҳақидаги барча эслатмаларни олиб ташлади. Бу ҳаракат кўпчилик томонидан футболчининг жамоадан норозилигининг белгиси сифатида қабул қилинмоқда.

Шу билан бирга, “қизиллар” сафарда “Айнтрахт”ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Аммо бу ғалабага қадар Слот шогирдлари барча мусобақаларда кетма-кет тўртта мағлубиятга учраган эди.

Мутахассислар таъкидлашича, сўнгги ўйинларда Салоҳнинг ўйинида фаоллик етишмаётгани ва у баъзи вазиятларда ҳатто бефарқ кўрингани учун танқидларга дуч келган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Салоҳнинг “Ливерпул”дан ранжиши мухлисларни хавотирга солди