date

Марказий Осиёдаги бир нечта банклар Европа санкцияларига учради

Марказий Осиёдаги бир нечта банклар Европа санкцияларига учради

Бугун Европа комиссияси Россияга қарши киритган санкцияларнинг 19-пакетини расман тасдиқлади. Ушбу рўйхатга Марказий Осиё ва яқин давлатларнинг қатор банклари ҳам киритилди.

Маълумотларга кўра, ВТБ-Қозоғистон банки, шунингдек Толубай банк, Евроосиё жамғарма банки (Қирғизистон), Душанбе Сити банк, Спитамен банк ва Тожикистон тижорат банки Европа Иттифоқининг “қора рўйхати”га қўшилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг бирорта банки санкцияларга дуч келмагани қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, шу куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Брюсселга ташриф буюрди. Эртага Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик ҳақидаги битим имзоланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Марказий Осиёдаги бир нечта банклар Европа санкцияларига учради