date

Самарқанддаги космик анжуманга Илон Маск ҳам келиши мумкин

Самарқанддаги космик анжуманга Илон Маск ҳам келиши мумкин

2028 йилда Самарқанд шаҳри халқаро миқёсдаги энг йирик космик анжуманлардан бири — International Astronautical Congress (IAC)’га мезбонлик қилиши мумкин. Агар бу режа амалга ошса, дунё космик саноатининг етакчи вакиллари, илмий марказлар, йирик агентликлар ҳамда стартаплар вакиллари мамлакатимизда тўпланади.

Дунё миқёсидаги нуфузли тадбир
Маълумотларга кўра, ҳар йили IAC анжуманига қарийб 10 мингга яқин иштирокчи ташриф буюради. Уларнинг орасида халқаро космик агентликлар, илмий-тадқиқот институтлари, технологик компаниялар ва стартаплар бор. Бундан олдинги йилларда анжуман Баку (2023), Милан (2024), Париж (2022), Дубай (2021), Вашингтон (2019), Бремен (2018) ва Аделаида (2017) шаҳарларида ўтказилган. Масалан, Париждаги IAC-2022 Франциянинг глобал космик соҳадаги мавқеини янада мустаҳкамлаган бўлса, Австралиядаги 2017 йилги анжумандан сўнг мамлакатда космик агентлик ташкил этилган.

Ўзбекистон номзоди ва имкониятлар
Uzcosmos вакиллари 2028 йилги анжумани Самарқандда ўтказиш таклифини расмий равишда илгари сурди. Агар режа амалга ошса, бу мамлакатга халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма тадқиқотлар ва стартаплар учун катта имконият эшигини очиши кутилмоқда. Шунингдек, илмий марказлар, технопарклар ва инкубаторлар қурилиши учун хорижий инвесторларни жалб этиш имконияти ҳам бўлади.

Тайёргарлик жараёни
Халқаро астронавтика федерацияси ижрочи директори Кристиан Файхтингер Самарқанд ва Тошкентда бўлиб, инфратузилма, моддий-техник база, транспорт ва меҳмонхона тизимини ўрганди. Шу билан бирга, хавфсизлик чоралари ва ижтимоий тадбирлар учун шароитлар ҳам баҳоланди.

Илон Маск эҳтимоли
Маълумки, Илон Маск IAC анжуманларида махсус меҳмон сифатида бир неча бор қатнашган ва ўзининг муваффақиятли космик лойиҳаларини намойиш этган. Агар 2028 йилда анжуман Самарқандда ўтказилса, унинг шахсан иштирок этиши ҳам эҳтимолсиз эмас. Аммо бу ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Самарқанддаги космик анжуманга Илон Маск ҳам келиши мумкин