date

Соч саломатлиги учун муҳим витаминлар

Соч саломатлиги учун муҳим витаминлар

Соғлом ва жило берувчи сочга эга бўлиш учун фақат шампун ва бальзамлар етарли эмас. Соч илдизи ва бош тери етарли миқдорда витаминлар билан таъминланиши шарт.

А витамини бош теридаги ёғ безлари ишини меъёрлаштириб, соч толаларини намлайди. Сабзи, қовоқ, исмалоқ ва тухум сариғи бу витаминга бой.

Б гуруҳи витаминлари (айниқса Б7 ва Б12) соч илдизларини мустаҳкамлайди, тўкилишига тўсқинлик қилади. Дон маҳсулотлари, гўшт ва сутдан олинади.

C витамини коллаген ишлаб чиқаришда иштирок этиб, сочни мустаҳкам қилади. Цитрус мевалар, кулупнай ва исмалоқ манба ҳисобланади.

Д витамини янги соч фолликулалари ривожланишига ёрдам беради. Асосий манбалари — қуёш нури, ёғли балиқ ва тухум.

Э витамини бош терида қон айланишини яхшилайди. Ёнгоқ, ўсимлик ёғлари ва яшил сабзавотлар асосий манбаларидир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Соч саломатлиги учун муҳим витаминлар