date

Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи меҳнатга лаёқатли экани аниқланди

Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи меҳнатга лаёқатли экани аниқланди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 июл ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолиси 37,9 миллион нафарга етган. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, аҳолининг 56 фоизи ёки 21,2 миллион киши меҳнатга лаёқатли ёшда.

Меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар сони 12,2 миллион (32,2 %) бўлиб, бу келгусида ишчи кучини ошириш имконини беради. Меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар эса 4,5 миллион (11,8 %) атрофида.

Мутахассислар таъкидлашича, юқори ишчи кучи улуши иқтисодий ўсиш, иш ўринлари яратиш ва ички бозорни ривожлантириш учун муҳим омил ҳисобланади. Бироқ, бундай ҳолат инфратузилма ва ижтимоий хизматларга қўшимча юклама ҳам келтиради.

Давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида меҳнат бозорини ривожлантириш, касбий тайёргарлик дастурларини кенгайтириш ва инновацион технологияларни жорий этиш тавсия этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи меҳнатга лаёқатли экани аниқланди