Европа футболининг асосий бошқарув органи саналган УEФА клубларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ушбу рўйхат клубларнинг сўнгги мавсумлардаги халқаро мусобақалардаги натижаларига асосланган.
Янгиланган маълумотларга кўра, Мадриднинг машҳур “Реал” клуби рейтингда биринчи ўринни қайд этди. Испания гранди сўнгги мавсумларда мунтазам юқори натижалар кўрсатиб, Европа майдонларида етакчи сифатида ўз ўрнини мустаҳкамламоқда.
Кучли учликка, шунингдек, Германиянинг амалдаги чемпиони “Бавария” ва ЧЛнинг амалдаги финалчиси Италиянинг “Интер” клублари кирди. Бу клублар ҳам ЕЧЛ ва Европа Лигасидаги муваффақиятли ўйинлари билан юқори баҳога сазовор бўлган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар