date

“Барча гаровдагилар бирданига озод қилинади” — Ғазода янги келишув режаси

“Барча гаровдагилар бирданига озод қилинади” — Ғазода янги келишув режаси
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Ғазодаги сулҳ бўйича музокараларда асосий мақсад барча қолган гаровдагиларни бир вақтнинг ўзида озод қилиш эканини айтди. Аввалроқ режа 60 кунлик сулҳ ва гаровдагиларнинг бир қисмини озод этишни назарда тутган эди.

Ҳамас вакиллари Қоҳирада Миср расмийлари билан дастлабки музокаралар олиб бормоқда. Хабарларга кўра, воситачилар келгуси ҳафталарда келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда. Ўтган ойда музокаралар узилгач, Исроил бутун Ғазони эгаллаш режасини эълон қилган.

Сўнгги кунларда Ғазода ҳужумлар кучайди. Ҳамас бошқарувидаги соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бир суткада камида 123 киши ҳалок бўлди. Ғазо шаҳридаги Зайтун тумани энг кўп зарба остида қолди, ўнлаб тинч аҳоли, жумладан болалар ҳалок бўлди.

Нетаняҳу барча гаровдагилар қайтарилмагунча уруш тугамаслигини таъкидлади. Исроил ҳисобига кўра, 7-октабр ҳужумида гаровга олинган 251 кишидан 50 нафари ҳануз Ғазода, улардан 20 нафари тирик. Миср ва Қатар барча гаровдагиларни озод қилиш эвазига урушни тўхтатиш бўйича янги таклиф тайёрламоқда.

Ҳамас гаровдагиларни фаластинлик маҳбусларга алмашишни ва Исроил қўшинларини тўлиқ олиб чиқишни талаб қилмоқда. БМТ эса Ғазода очарчилик хавфи кескин кучайганини ва аҳолини мажбурий кўчириш халқаро ҳуқуқни бузишини огоҳлантирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Барча гаровдагилар бирданига озод қилинади” — Ғазода янги келишув режаси