Францияда ноодатий воқеа рўй берди — Лоуренс ван Вассенхоу исмли аёл 21 йил давомида ишга бормасдан маош олганини айтиб, иш берувчисини судга берди. Бу ҳолат жамоат орасида катта қизиқиш уйғотди.
Маълум бўлишича, 2002 йилда Лоуренс соғлиги сабаб котиба лавозимига ўтказилган. Ордан кўп ўтмай, иш берувчилар уни турли баҳоналар билан уйдан чиқмасдан ишлаш тартибига ўтказишган. Қизиғи шундаки, у бу жараёнда ҳам мунтазам равишда маош олишда давом этган.
Аммо аёлнинг даъвосича, бу — имтиёз эмас, балки руҳий азоб бўлган. “Мeнгa ойлик тўлашарди, аммо мен билан гўё йўқ одамдек муомала қилишарди. Уйда ҳеч қандай иш қилмасдан ўтириш — жуда оғир”, — деди у судда.
Вассенхоу хонимнинг айтишича, 20 йилдан зиёд давом этган бу изоляция унга кучли руҳий босим ўтказган. Шу боис у иш берувчидан маънавий товон талаб қилмоқда.
Ҳозирча суд ушбу ғайриоддий воқеа бўйича якуний қарор чиқармаган. Яқин ҳафталарда расмий ҳукм эълон қилиниши кутилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!