
30-октябр, пайшанба куни Ўзбекистон ҳудудларида туман тушиши ва шамолнинг тезлиги 18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Бу 12 балли Бофорт шкаласи бўйича 8 баллга тенг, деб хабар берди Ўзгидромет.
Мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати +20…+25° даража атрофида бўлади. Қорақалпоғистонда ёғингарчилик эҳтимоли бор.
Тошкентда ҳаво ҳарорати +23…+25° даражагача кўтарилади, шамолнинг тезлиги эса 8 м/с гача бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ҳаво очиқ бўлиб, ҳарорат +13…+18° даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар