date

Осиё футболида янги давр: ОФК Миллатлар лигаси ташкил этиладими?

Осиё футболида янги давр: ОФК Миллатлар лигаси ташкил этиладими?

Осиё футбол конфедерацияси яқин келажакда қитъа футболи харитасини ўзгартириши мумкин бўлган янги мусобақа — ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилишини расман маълум қилди. Ҳозирча турнирнинг барча майда-чуйда тафсилотлари очиқланмаган бўлса-да, дастлабки сигналлар жуда қизиқ.

Мавжуд маълумотларга қараганда, янги мусобақа Европа тажрибасига яқин, яъни УЕФА Миллатлар лигаси услубида ўтказилиши мумкин. Бунда Осиё терма жамоалари ўз рейтингларига қараб дивизионларга бўлинади. Ҳар бир жамоа ўз даражасида рақобат қилади, юқори дивизионга кўтарилиш ва муҳим мусобақаларга, жумладан Осиё Кубогига йўлланма олиш учун курашади.

Бу тизимнинг энг катта ютуғи — имкониятлар тенглиги. Яъни, кучли жамоалар доимий равишда юқори даражадаги баҳсларда иштирок этса, нисбатан кучсиз термалар ҳам ўз савиясида халқаро ўйинлар ўтказиб, тажриба тўплаш имконига эга бўлади. Қисқаси, «фон» ўйинлар камаяди, мазмун эса ортади.

ОФК Бош котиби Уиндзор Жоннинг таъкидлашича, ушбу турнир миллий терма жамоалар учун аниқ тақвим, юқори сифатли учрашувлар ва реал спорт рағбатларини тақдим этади. Шунингдек, янги формат мухлислар ҳамда тижорий ҳамкорлар орасида ҳам катта қизиқиш уйғотаётгани қайд этилган.

Ҳозирча мусобақанинг аниқ формати ва старт санаси сир сақланмоқда. Бироқ битта нарса аниқ: Осиё футболи зерикарли бўлмайди. Янги турнир — янги интрига, янги рақобат ва янги орзулар дегани.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Осиё футболида янги давр: ОФК Миллатлар лигаси ташкил этиладими?