date

Ўзбекистон ёш шахматчилари жаҳон биринчилигида мутлақ пешқадам

Ўзбекистон ёш шахматчилари жаҳон биринчилигида мутлақ пешқадам

Жорий йилнинг 15–21 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича рапид ва блиц йўналишларида Жаҳон биринчилиги бўлиб ўтди. 9 ёшдан 17 ёшгача бўлган иқтидорли шогирдлар иштирок этган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси чин маънода кучлилардан эканини намойиш этди.

Мусобақа якунларига кўра, ватандошларимиз жами 12 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида мутлақ биринчи ўринни эгаллади. Бу натижа нафақат рақамлар, балки мамлакатда шахмат мактаби тобора мустаҳкамланиб бораётганининг яққол исботидир.

Айниқса, ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда юртдошларимиз барқарор ўйин, юқори тайёргарлик ва психологик мустаҳкамлик билан ажралиб турди. Рапид ва блиц каби тезкор форматларда ғалаба қозониш ҳар қандай шахматчи учун осон эмас, аммо ўзбекистонлик ёшлар бу синовдан ҳам муваффақият билан ўтди.

Совриндорлар билан танишинг:

U-17 (ўғил болалар):
— Омонoв Асрор — рапид йўналишида олтин медаль
— Абдуҳакимов Акбарали — блицда бронза медаль

U-15 (ўғил болалар):
— Бекмуродов Хумоюн — рапидда олтин, блицда бронза медаль

U-13 (ўғил болалар):
— Ботиралиев Абдумажид — рапидда кумуш медаль

U-9 (ўғил болалар):
— Нематиллахонов Нурмухаммад — рапидда бронза медаль

U-17 (қизлар):
— Халилова Мадина — блицда олтин, рапидда кумуш медаль

U-15 (қизлар):
— Олимова Руқия — рапидда олтин медаль

U-13 (қизлар):
— Комилжонова Лазизабону — блицда олтин медаль
— Хикматхонова Мохинур — блицда бронза медаль

Ушбу натижалар Ўзбекистон шахмати учун яна бир тарихий қадам бўлди. Ёшларнинг бундай ютуқлари — эртанги катта ғалабаларга мустаҳкам пойдевор. Қисқаси, шахмат тахтасида Ўзбекистон номи яна баланд янгради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон ёш шахматчилари жаҳон биринчилигида мутлақ пешқадам