date

2025 йилда дунёдаги энг бой давлат раҳбарлари

2025 йилда дунёдаги энг бой давлат раҳбарлари

2025 йил ҳолатига кўра, айрим давлат раҳбарларининг молиявий ҳолати жамоатчилик эътиборини тортмоқда. Турли манбаларда келтирилган маълумотларга асосан, қуйида дунёдаги энг бой раҳбарлар рўйхати шакллантирилган. Унда президентлар ва давлат бошлиқларининг тахминий бойлиги кўрсатиб ўтилган.

Рўйхатда биринчи ўринни Россия президенти Владимир Путин эгаллаб, унинг бойлиги 258 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ушбу кўрсаткич уни дунёдаги энг бой давлат раҳбари сифатида қайд этади.

Иккинчи ўринда АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп жой олган бўлиб, унинг молиявий ҳолати 6,1 миллиард доллар атрофида экани айтилмоқда. Ундан кейинги ўринда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бўлиб, унинг бойлиги 5 миллиард доллар деб кўрсатилади.

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин 1,5 миллиард долларлик мол-мулк билан тўртинчи поғонадан жой олган. Бешинчи ўринда эса Экваториал Гвинея президенти Теодоро Обианг Нгуема Мбасого бўлиб, унинг бойлиги 940 миллион долларга тенг.

Шунингдек, рўйхатдан Илҳом Алиев (Озарбайжон), Ражаб Тоййиб Эрдоған (Туркия) ва Пол Кагаме (Руанда) ҳам ўрин олган бўлиб, уларнинг ҳар бири 500 миллион доллар атрофида бойликка эга экани қайд этилган.

Сўнгги ўринларда Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса (450 миллион доллар) ҳамда Кения раҳбари Уилям Руто (400 миллион доллар) жой олган.

Мазкур рўйхат турли баҳоларга асосланган бўлиб, у дунё сиёсатчиларининг иқтисодий қудратига бўлган қизиқишни янада ошириши табиий.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » 2025 йилда дунёдаги энг бой давлат раҳбарлари