date

Жейк Пол операциядан сўнг аҳволи ҳақида хабар берди

Жейк Пол операциядан сўнг аҳволи ҳақида хабар берди

Аввал хабар берилганидек, таниқли боксчи ва блогер Жейк Пол собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуага қарши жанг чоғида оғир жароҳат олган, хусусан, унинг жағи синган эди. Мазкур тўқнашувдан кейин спортчига шифокорлар томонидан жарроҳлик амалиёти ўтказилгани маълум қилинганди.

Орадан кўп ўтмай, Жейк Пол ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали соғлиғи ҳақида мухлисларига янгилик улашди. Унинг айтишича, операция муваффақиятли ўтган ва ҳозирги ҳолати қониқарли.

«Яқинда операциядан чиқдим. Ҳаммаси жуда яхши ўтди. Жағимнинг икки томонига титан пластинкалар ўрнатилди, бир нечта тишларим олиб ташланди. Қисқаси, барчаси назорат остида. Қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат. Кейинги ҳафтадан бошлаб суюқ овқат истеъмол қилишга рухсат беришяпти. Майами университети шифокорлар жамоасига алоҳида миннатдорчилик билдираман — ҳаммаси жуда меҳрибон ва профессионал», — деб ёзди Пол.

Боксчи-блогер оғир жароҳатга қарамай, руҳан синмаганини ҳам билдириб ўтди. Унинг сўзларидан келиб чиқиб, тикланиш жараёни босқичма-босқич кечмоқда ва у тез орада машғулотларга қайтишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда бўлиб ўтган мазкур жангда Энтони Жошуа олтинчи раундда Жейк Полни нокаутга учратган эди. Шу боис, ушбу тўқнашув Пол фаолиятидаги энг оғир баҳслардан бири сифатида ёдда қолди.

Ҳозир эса асосий эътибор тикланишга қаратилган. Мухлислар эса Жейк Полнинг рингга қачон қайта олишини қизиқиш билан кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жейк Пол операциядан сўнг аҳволи ҳақида хабар берди