date

Буюк Британиянинг энг бой одамӣ вафот этди

Буюк Британиянинг энг бой одамӣ вафот этди
Буюк Британиянинг энг бой одамӣ, Hinduja Group оилавӣ конгломерати раҳбари Гопичанд Ҳиндужа, 85 ёшида узоқ давом этган касалликдан сўнг оламдан ўтди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Жорий йилда Ҳиндужа оиласи 35,3 миллиард фунт стерлинг (45,9 миллиард доллар) бойлик билан The Sunday Times Rich List рўйхатида биринчи ўринни эгаллаганди. Гопичанд Ҳиндужа катта акаси Сричанд Ҳиндужа билан биргаликда банк, нефть саноати ва кўчмас мулк соҳаларида фаолият юритувчи кўп тармоқли компанияни бошқарган.

Сричанд Ҳиндужа 2023 йилда вафот этган эди. 1980-йилларда улар Ashok Leyland ва Gulf Oil компанияларини харид қилиш орқали ўз империяларини кенгайтиришга эришган.

Гарчи улар турли можароларга, жумладан, Британия вазирига йўлланган хат орқали акасига паспорт олиш билан боғлиқ воқеаларга аралашган бўлса-да, Гопичанд Ҳиндужа хайрия ишларида фаол бўлган ва маданий лойиҳаларга сармоя киритган. Ҳиндужа оиласига XVIII асрга оид Лондондаги ҳашаматли сарой ва собиқ ҳарбий идора биноси тегишли бўлиб, бу бино ҳозирда ҳашаматли турар жой мажмуасига айлантирилган.

Марҳумнинг орқасида рафиқаси Сунита, ўғиллари Санджай ва Дҳираж ҳамда қизи Рита қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буюк Британиянинг энг бой одамӣ вафот этди