Покистонда 28 йил муз ичида қолган эркак топилди

Покистонда қарийб уч ўн йил аввал бедарак йўқолган эркакнинг жасади тасодифан топилди. Маълум бўлишича, 1997 йилда йўқолган шахснинг танаси 28 йил давомида муз қатлами остида сақланиб келган.
Фожеали топилмага маҳаллий чорвадор дуч келган. У тоғли ҳудудда чорва боқиб юрган пайтида муз орасида инсон жасадига ўхшаш қолдиқларни пайқаган ва бу ҳақда тегишли идораларга хабар берган.
Мутасаддилар томонидан ўтказилган дастлабки текширувлар шуни кўрсатдики, жасад узоқ йиллар давомида паст ҳарорат таъсирида қолгани сабабли деярли бузилмаган ҳолатда сақланган. Ҳуқуқ-тартибот органлари марҳумнинг шахсини аниқлаш ва ўлим сабабларини ўрганиш бўйича тергов ишларини бошлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг