Ерда 407 миллион йиллик қадимий замбуруғ топилди

1 дақиқа ўқиш176
Ерда 407 миллион йиллик қадимий замбуруғ топилди

Кембриж университети қошидаги Сейнсбери лабораторияси олимлари Шотландияда 407 миллион йил аввал яшаган замбуруғ қолдиғини топишди, деб ёзди New Phytologist.

Топилма Уинфилд сланец тош қатламларидан аниқланган бўлиб, у замбуруғлар ва ўсимликлар ўртасидаги илк биологик ҳамкорлик — микориза мавжудлигини тасдиқлади. Бу ўзаро фойдали иттифоқда замбуруғлар ўсимликларга сув ва минерал моддаларни ўзлаштиришда ёрдам берса, ўсимликлар эса уларга шакар моддаларини тақдим этган. Микориза бугунги кўплаб экотизимлар учун асосий биологик тизим ҳисобланади.

Янги тур Rugososporomyces lavoisierae деб номланди. У қадимги Aglaophyton ўсимлиги билан симбиотик муносабатда бўлган ва мазкур ўсимликка боғлиқ иккинчи замбуруғ тури сифатида қайд этилди.

Олимлар қотиб қолган тўқималарни замонавий микроскопия орқали ўрганиб, замбуруғ ва ўсимлик ҳужайраларини аниқ ажрата олди. Улар ҳатто ДНК сақланмаганига қарамасдан, оптик излар орқали замбуруғ мавжудлигини исботлади.

Тадқиқот раҳбари, доктор Кристин Струллу-Дерриен таъкидлашича, замбуруғнинг тармоқли тузилиши унинг паразит эмас, балки ўсимлик билан ҳамкорликда яшаганини кўрсатган.

“Бу кашфиёт Ердаги ҳаёт шаклланишида замбуруғлар ва ўсимликлар қандай қилиб биргаликда қуриқ муҳитга мослашганини ва илк экотизимларни яратганини англашда муҳим аҳамиятга эга,” — дейди у.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?