Буюк Британия бош вазири лавозимни тарк этадими?

Буюк Британия бош вазири лавозимни тарк этадими?
Қисқача

Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер яқин дўстларига ўз хоҳишига кўра лавозимдан кетиш нияти борлигини билдирган. "Даилй Маил" нашри шарҳловчиси Ден Хожеснинг ҳукуматдаги манбаларга таяниб хабар беришича, Стармер мавжуд вазиятни тушунган ҳолда лавозимини муносиб ва тинч тарзда топширишни истамоқда.

Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер ўз хоҳишига кўра лавозимни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри шарҳловчиси Ден Хожес ҳукуматдаги манбаларга таяниб маълум қилган.

Хабарларда айтилишича, Стармер яқин дўстларига бош вазирликдан кетиш ниятини билдирган. У мавжуд сиёсий вазиятни англаб етган ҳолда, лавозимни “муносиб ва тинч” тарзда топширишни хоҳлаётгани қайд этилмоқда.

Шу билан бирга, унинг истеъфоси қачон эълон қилиниши ҳозирча аниқ эмас. Сиёсий таҳлилларга кўра, бу жараён яқин ойлар ичида содир бўлиши мумкинлиги ҳам истисно қилинмаяпти.

Май ойидаги маҳаллий сайловларда лейбористлар мағлубиятга учрагач, юзга яқин депутат Бош вазирдан истеъфо талаб қилган эди. Шу даврда ҳукумат ичида ҳам норозилик кучайиб, бир қатор юқори лавозимли амалдорлар истеъфога чиқди.

Хусусан, соғлиқни сақлаш вазири Уес Стритинг ҳам ҳукуматни тарк этган асосий сиёсий рақиблардан бири сифатида тилга олинмоқда. Бундан ташқари, Манчестер мери Энди Бёрнҳемнинг парламентга қайтиш нияти ҳам Британия сиёсатидаги курашни янада кескинлаштириши мумкинлиги айтилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар