date

Миллионлаб инсонлар сувсиз қолиши мумкинми? Колорадо хавф остида

Миллионлаб инсонлар сувсиз қолиши мумкинми? Колорадо хавф остида

АҚШнинг ғарбий ҳудудида жойлашган машҳур Колорадо дарёсининг сув захиралари кескин камайиб бормоқда. Мутахассислар вазият тобора жиддий тус олаётганини таъкидламоқда. Бу ҳақда CBS News телеканали хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, АҚШ ғарбида яшовчи қарийб 40 миллион аҳоли ҳар куни айнан ушбу дарё сувидан фойдаланади. Аҳоли сонининг ортиши эса манбадан янада кўпроқ сув олинишига сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, табиий омиллар сув захираларини тиклашга етарлича ёрдам бермаяпти.

Аризона штати университети ҳузуридаги Кайл номидаги сув сиёсати маркази директори Сара Портернинг айтишича, сув омборларидаги сатҳ пасайишига бир нечта омил таъсир қилмоқда.

“Бу фақат битта сабаб билан боғлиқ эмас. Аммо бу йил табиат бизга ёрдам бермади”, дейди мутахассис.

Хусусан, Колорадо дарёсини сув билан таъминлайдиган Тоғли қоялардаги қор миқдори бу қишда рекорд даражада паст бўлган. Бу эса Мид ва Пауэлл кўллари каби йирик сув омборларида сув сатҳининг критик даражага тушиб кетишига олиб келган.

Мақолада қайд этилишича, Аризона, Калифорния ва Невада штатлари расмийлари сувни тежаш бўйича кураш олиб бормоқда. Бироқ ҳозирча дарёни қуриб қолишдан сақлаб қоладиган ягона ва самарали келишувга эришилмаган.

Мутахассислар фикрича, юзага келган муаммо қишлоқ хўжалиги, гидроэнергетика ҳамда миллионлаб инсонларнинг сув таъминотига жиддий хавф туғдириши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Миллионлаб инсонлар сувсиз қолиши мумкинми? Колорадо хавф остида