Малта барча фуқароларига ChatGPT Plus хизматидан бепул фойдаланиш имконини беради

1 дақиқа ўқиш360
Малта барча фуқароларига ChatGPT Plus хизматидан бепул фойдаланиш имконини беради

Малта барча фуқароларига ChatGPT Plus хизматидан бепул фойдаланиш имконини берувчи дунёдаги биринчи мамлакатга айланиши кутилмоқда. OpenAI компанияси мамлакатда “Барча учун сунъий интеллект” номли миллий дастурни йўлга қўйганини эълон қилди.

Келишувга кўра, Малта фуқаролари сунъий интеллект бўйича махсус курсни тамомлаганидан сўнг ChatGPT Plus’дан бир йил давомида бепул фойдаланиши мумкин бўлади. Дастурнинг илк босқичи май ойида бошланиши режалаштирилган.

Лойиҳани Малта Рақамли инновациялар бошқармаси мувофиқлаштиради. Мамлакат расмийлари бу ташаббус фуқароларнинг замонавий технологиялар билан ишлаш кўникмаларини оширишга хизмат қилишини таъкидламоқда.

Малта иқтисодиёт, корхона ва стратегик лойиҳалар вазири Силвио Шембри мамлакат рақамли даврда ортда қолмасликка интилаётганини билдирди. Унинг айтишича, Малта фуқароларини глобал технологик ўзгаришларнинг олдинги қаторига олиб чиқишни мақсад қилган.

Дастур чет элда яшаётган Малта фуқаролари учун ҳам амал қилади. OpenAI эса келишувнинг молиявий тафсилотларини ошкор қилмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?