ЛигҳтИнк: бир йилда бир марта қувватланадиган ДИЙ ақлли соати

Технология ихлосмандлари LightИнк номли ғайриоддий ақлли соатни тақдим этишди. Ушбу қурилма қуёш панеллари ёрдамида қувватланади ва атиги 100 мА·соат сиғимли батарея билан 10 ойгача узлуксиз ишлаш имкониятига эга. Garmin каби тижорий моделлардан фарқли ўлароқ, бу ерда қуёш модули экран остида яширин эмас, балки очиқ ва яққол кўриниб туради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
LightИнк тайёр маҳсулот эмас, балки ДИЙ (ўзинг ясаб ол) лойиҳасидир. Уни дўкондан харид қилиб бўлмайди: қурилмани йиғиш учун фойдаланувчи босма платаларни буюртма қилиши, 3D-принтердан фойдаланиши ва пайвандлаш ишларини бажариши керак. Шу сабабли, лойиҳа асосан тажрибали муҳандислар ва технология ишқибозлари учун мўлжалланган.
Қурилма функционаллик жиҳатидан ҳам замонавий ақлли соатлардан ажралиб туради. У қуёш нурида ҳам бемалол ўқиладиган Э Инк дисплейи ва қоронғу вақт учун ёритиш тизими билан жиҳозланган. Шунингдек, соат узоқ масофали алоқа учун ЛоРа технологияси, ГПС модули ва динамикга эга.
Энергия сарфини тежаш мақсадида ишлаб чиқувчилар акселерометрдан воз кечишган. Ҳозирги босқичда LightИнк учун махсус мобил илова мавжуд эмас, бироқ қурилманинг ўзига хос архитектураси уни очиқ кодли лойиҳалар орасида қизиқарли ечимга айлантиради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!