date

Франция суди Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси устидан иш очди

Франция суди Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси устидан иш очди

Францияда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга нисбатан янги суд тергови бошланди. Бу қарор Париж апелляция суди томонидан қабул қилинди.

Бу ҳақда AFP маълум қилди.

Тергов саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг 2018 йилда Истанбулда ўлдирилиши билан боғлиқ воқеалар юзасидан олиб борилмоқда. Хабарларга кўра, иш қийноқлар ва мажбурий ғойиб бўлиш ҳолатлари бўйича берилган шикоятлар асосида кўриб чиқилмоқда.

Маълумки, Жамол Қошиқчи 2018 йил 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонасига кириб, шундан сўнг бедарак йўқолган. Туркия томони уни ўлдирилганини, жасади эса йўқ қилинганини маълум қилган.

Олдинроқ Франция прокуратураси ушбу ишни юритишга эҳтиёткорона ёндашган эди. Бироқ суд қарори билан эндиликда воқеа юзасидан расмий тергов жараёни йўлга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, шунингдек, АҚШ Миллий разведкаси ўз ҳисоботида Муҳаммад бин Салмон журналистни қўлга олиш ёки йўқ қилиш бўйича операцияни маъқуллаган бўлиши мумкинлигини билдирган. Мазкур воқеа ўз вақтида халқаро миқёсда катта резонанс келтириб чиқарган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Франция суди Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси устидан иш очди