date

Эрон 12 ҳафтадан буён интернетсиз қолмоқда

Эрон 12 ҳафтадан буён интернетсиз қолмоқда

Эрон аҳолиси 79 кундан буён глобал тармоққа кириш имкониятидан маҳрум бўлиб қолди. НетБлоккс мониторинг хизмати маълумотларига кўра, мамлакатда интернет алоқаси феврал ойининг охиридан бошлаб кескин чекланган ва бу ҳолат ўн иккинчи ҳафтадирки давом этмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

НетБлоккс таҳлилий графиклари шуни кўрсатадики, алоқа сифати пасайганидан сўнг мамлакатда интернет тармоғи аввалги ҳолатига қайтмаган. Расман тармоқда минимал фаоллик сақланиб қолган бўлса-да, аҳолининг аксарият қисми учун интернет амалда ёпиқлигича қолмоқда.

Мутахассислар ушбу ҳолатни оммавий цензура чораси деб баҳоламоқда. Назорат органлари ахборот оқимини чеклаш орқали фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини пасайтиришга ва уларни мамлакатда содир бўлаётган воқеаларга нисбатан шунчаки кузатувчи мақомига туширишга уринмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Эрон 12 ҳафтадан буён интернетсиз қолмоқда