Америка доллари ўрнига миллий валютада савдо қилиш-кризис авж олган пайтда айниқса одамларнинг кўплаб қўллаб-қувватлашига сазовор бўлган ва қайта-қайта эсланиб туриладиган боқий мавзуга айланиб улгурди. Вақт ўтиши билан мавзу ўз долзарблигини бироз йўқотгандек бўлади, бироқ яқинда тасдиқланган БРИКС Банки ҳамда Туркия президентининг баёноти яна бу борага қайтишга мажбур қилади.
Эрон ҳукумати ўтган йил бошида ўз харидорларига доллардан воз кечиб, еврода савдо қилиш таклифи билан чиқди. ОАВларининг маълумотига кўра, ўшанда бир қанча шартномалар имзоланган. Жумладан Франциянинг Total, Испаниянинг Cepsa ва Litasco, шунингдек Россиянинг “ЛУКойл” компаниялари орасида нефтни еврога сотиш келишилган. Бу илк қадамлар эди.
Хитой ҳам доллардан юанга ўтишга фаол ҳаракат қилган, улар кўплаб давлатлар билан махсус своп- битимлар имзолаб, унга кўра ҳақ тўлаш айнан миллий валюталарда амалга оширилган. Пекин билиб туриб, икки томонлама своп-битимлар имзолаган, шу тариқа у юанни халқаро савдога киргазишга ҳаракат қилган. Сўнгги 7 йил ичида Хитой 32 давлат билан умумий ҳисобда 3,1 трлн юанга своп-битимлар имзолаган. Бу шартномалар савдо алоқалари, инвестицияни қўллаб-қувватлаш, юанни халқаро муомилага киргазиш йўлида қилинган. Хитой Халқ банки 15та давлат, шу жумладан Жануби-Шарқий Осиё, Ғарбий Европа, Яқин Шарқ, Шимолий Америка, Жанубий Америка ва Океанияни қамраб олиб, юанда ҳисоб-китоб қиладиган клиринг марказлари яратган, бунда юан ҳудудий ҳисоб-китоб валятасига айланган. 2014 йилда Хитой РФ Марказий банки билан шартнома имзоланган, унга кўра икки давлат орасидаги ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилади.
Турк президенти Ражаб Эрдоған ҳамда бош вазир Бинали Йилдиримнинг Россияга ташрифи чоғида бу икки давлат орасидаги савдо-сотиқ айирбошлаш айнан рубль ҳамда турк лирасида амалга оширилиши келишиб олинди, айни дамда Эрдоған бошқаларга ҳам Хитой мисолида худди шундай тўлов услубига ўтишни маслаҳат берди. Кейинроқ Туркия энергетика ва табиий манбаалар вазири Берат Албайра Туркия ва Россия муассасалари энергоузатгичлар савдосида миллий валютадан фойдаланишларига оид янги тартиб ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълум қилди. Бунгача, икки давлат марказий банклари миллий валютага ўтишдаги техник масалалар устида иш бошлашгани маълум қилинганди. Россия банки Россия ҳамда Туркия ўртасида миллий валютада савдо қилиш учун на ҳуқуқий на техник тўсиқлар йўқлигини, шунингдек бунинг учун бирон бир махсус битим тузилиши ҳам шартмаслигини таъкидлаб ўтди.
Долларнинг дунё миқёсидаги ўрни “қимирлаб” қолганлигига қарамай, у ҳамон бош резерв валютаси саналади. Бундан ташқари унинг мавқеи ўсиб, у ҳамма ерда “ўтади”. Шунга қарамай, дунёда “сув оқади, ҳамма нарса ўзгаради” ва ҳозир жуда кўп давлатларда ўз миллий валютаси билан савдо қилиш хоҳиши уйғонмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар