
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Россия ҳудудида ўзбек миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари билан боғлиқ вазиятни изоҳлаб берди. Баёнот элчихона Телеграм-каналида эълон қилинди.
Амалдаги Россия қонунчилигига кўра, ўзбекистонликларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари мавжуд бўлган тақдирда шахсий автомобиль бошқаришга рухсат этилади. Аммо агар Ўзбекистон фуқароси Россияда ҳайдовчи сифатида ишлашни ният қилса, у ҳолда Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши кераклиги элчихона томонидан таъкидланди.
"Ўзбекистон Республикаси элчихонаси тегишли Россия идоралари билан доимий алоқада ва фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилувчи ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида хабар беришда давом этади", дейилади дипломатик ваколатхонанинг баёнотида.
Жорий йилнинг ноябрь ойи ўрталарида Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин, Москва фақат рус тили расмий мақомга эга бўлган давлатларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини тан олишини, бошқа мамлакат фуқаролари эса ҳайдовчилик имтиҳонларини топшириши кераклигини маълум қилган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.