
Ўтган йили Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси 14 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Мамлакатда Хитой билан 5 мингга яқин қўшма корхона фаолият юритмоқда.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувда сўз юритилди. Йил бошидан буён Ўзбекистонга Хитойдан 15 миллиард долларга яқин инвестициялар жалб қилинди.
Қўшма технологик лойиҳалар портфели эса 90 миллиард долларга яқинлашди. Учрашувда Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой темир йўл лойиҳаси ҳамда унинг халқаро йўналишларга боғланиши муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, «яшил» ва атом энергетикаси, сунъий интеллект, транспорт, инфратузилма ва агросектор соҳаларидаги лойиҳалар кўриб чиқилди. Шунингдек, ноябрь охирида Ўзбекистонда Хитой маданияти кунларини ўтказиш режалаштирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.