
Россиянинг "Азимут" авиакомпанияси Ростов-Дон шаҳридан Термизга парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Мазкур йўналиш бўйича рейслар ҳафтасига етти мартагача амалга оширилиши кутилмоқда.
Бу ҳақда РБК нашри "Росавиация" маълумотларига таяниб хабар берди. Шунингдек, авиакомпания Ростовдан Душанбе ва Хўжандга ҳам ҳафталик етти марта рейслар амалга оширишни мақсад қилган.
Узоқ хорижий йўналишлардан Иордания ва Уммон давлатларига парвозлар режалаштирилган. Ҳозирда "Азимут" Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига мунтазам рейслар амалга оширмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил ноябр ойи бошига қадар Ўзбекистонга 852 минг нафар россиялик ташриф буюрган. Жорий йилнинг ўн ойида мамлакатга жами 9,7 миллион хорижлик келган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 50 фоизга кўпдир.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.