
2025 йил 28 ноябр куни Германияда савдо жараёнида Puma акциялари қиймати 17%дан кўпроққа ошди. Бу ўзгариш Forbes хабарига кўра, брендни сотиш ҳақидаги миш-мишлар сабаб юзага келди.
Ҳозирда компанияни хитойлик Anta Sports ва Li Ning сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Музокаралар ҳали илк босқичда, аммо келишувга эришишда асосий тўсиқ Puma'нинг энг йирик акциядорлари, Пино оиласининг компания қиймати бўйича юқори талаблар қўйиши бўлиши мумкин.
Шунингдек, японлик Asics Corp компанияси ҳам Puma'га қизиқиш билдирмоқда. Puma ички муаммолар туфайли рақобатчиларига ўз ўрнини бой берган.
Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бош директор Артур Хёльднинг янги стратегияси компанияни 2027 йилга қадар ўсишга қайтариш учун етарлича самарали бўлмаслиги мумкин.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.