Ўзбекистонда электрон сигареталар тўлиқ тақиқланди

1 дақиқа ўқиш315
Ўзбекистонда электрон сигареталар тўлиқ тақиқланди

Ўзбекистонда электрон сигареталарга оид қонунчилик кескин кучайтирилди. 27 ноябрь куни қабул қилинган янги қонунга кўра, электрон сигареталарни тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки сотиш энди жиддий жиноят сифатида баҳоланади.

Янги ўзгартишларга биноан, мамлакат ҳудудида муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотлари ва никотин етказиб берувчи электрон мосламаларни ишлаб чиқариш ёки уларни олиб кириш-жойлаштириш катта миqdорда амалга оширилса, жавобгарлик жуда қаттиқ:

— 123,6 млн — 206 млн сўмгача жарима,
— 2–3 йил ахлоқ тузатиш ишлари,
— 3–5 йил озодликни чеклаш,
— ёки 3–5 йилга озодликдан маҳрум қилиш.

Энг муҳим жиҳати — агар шахс ушбу маҳсулотларни ихтиёрий равишда топшириб, айбини тан олса, у жавобгарликдан озод этилади.

Шунингдек, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини чеклаш тўғрисида”ги қонунга ҳам тузатишлар киритилиб, электрон сигареталар ва уларнинг суюқликларини айлантириш тўлиқ тақиқланди.

Янги тартиб мамлакатда никотин мосламаларининг тарқалишини чеклаш ва ёшлар соғлиғини ҳимоя қилишга қаратилгани айтилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?