date

Джеррард: “Ливерпул” инқирозда эмас


“Ливерпул” афсонаси Стивен Джеррард Арне Слот бошчилигидаги жамоанинг муваффақиятсиз даври ҳақида фикр билдирди. Сўнгги учрашувда мерсисайдликлар ўз майдонида Голландиянинг ПСВ жамоасидан 1:4 ҳисобида мағлуб бўлдилар.

"Ҳар бир шундай мағлубиятдан сўнг жамоа инқирозда деб айтиш мумкин. Аммо мен бу сўзни ёқтирмайман.

Менинг назаримда, клуб инқирозда дейилиши учун жамоа бир неча йил юқори натижаларни қўлга кирита олмаслиги керак. “Ливерпул” эса бундай ҳолатдан жуда йироқда.

Лекин тан олиш керак, жамоада муаммолар бор. Ҳозирги ҳолат жуда оғир", – дейди Джеррард This is Anfield нашрига берган интервьюсида.

Англия чемпионатининг 12-туридан сўнг “қизиллар” 18 очко тўплаб, жадвалда 9-ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Джеррард: “Ливерпул” инқирозда эмас