Россияда ўзбек мигрантини ўлдириб дарахт остига кўмиб қўйган аёл ушланди

1 дақиқа ўқиш505
Россияда ўзбек мигрантини ўлдириб дарахт остига кўмиб қўйган аёл ушланди

Россиянинг Владимир вилоятида рўй берган dahshatli jinoyat жамоатчиликда катта шов-шувга сабаб бўлди — ўзбекистонлик 54 ёшли мигрант таниши бўлган маҳаллий аёл томонидан ўлдирилган ҳолда топилди. Бу ҳақда маҳаллий “Зебра ТВ” нашри маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса Петушино туманидаги Старое Перепечино қишлоғида юз берган. Марҳумнинг қариндошлари унинг бедарак йўқолгани ҳақида ноябрь ойида полицияга мурожаат қилган, аммо текширув давомида воқеа роса оғир сценарийга эга экани аниқланган.

Терговчиларнинг олдинги версиясига кўра, 16 ноябрь куни ўзбекистонлик эркак 48 ёшли аёл уйига борган. Иккови спиртли ичимлик истеъмол қилганидан сўнг жанжал келиб чиққан. Аёл баҳс жараёнида эркакни итариб юборган, у ерга йиқилган пайтда эса аёл уни арқон билан бўғиб ўлдиргани айтилмоқда.

Жиноятни яшириш мақсадида аёл жасадни ҳовлисидан жой олган олма дарахти остига кўмиб қўйган. Тергов маълум қилишича, ўлдирилган фуқаро Покров шаҳридаги темир-бетон корхонасида йиллар давомида ишлаб келган. Манбалар жанжалга аёлнинг қарз масаласидаги келишмовчилик сабаб бўлганини қайд этмоқда — эркак ўзининг аввал берган пулларини талаб қилган, аёл эса яна қарз сўраган.

Гумондор аёл марҳумнинг телефони ва банк картасини ҳам ўзлаштириб юборгани аниқланган. Ҳодиса жойи кўздан кечирилганда жиноятга алоқадор далиллар топилган. Шунингдек, аёлнинг аввал наркотиклар билан боғлиқ жиноятлар учун судлангани ҳам маълум бўлди.

Тергов органлари аёлни қамоққа олиш учун судга тақдимнома киритмоқда. Ҳозирда экспертизалар ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?