date

Халоков ва Жалилов жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди


Абдумалек Халоков ва Асилбек Жалилов Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси учун икки муваффақиятни таъминлашди. 60 кг вазн тоифасида Абдумалек Халоков эквадорлик Кевин Москерага қарши жанг қилиши керак эди.

Аммо Москеранинг вазн талабларига жавоб бермаганлиги сабабли жанг бекор қилинди. Ташкилотчилар эквадорлик бокcчининг техник мағлубиятини қайд этишди ва ғалаба автоматик тарзда Халоковга берилди.

Шу тариқа, ўзбек бокcчиси рингга чиқмасдан турнирни давом эттирадиган бўлди. Асилбек Жалилов эса 54 кг вазн тоифасида туркиялик Садаий Ахисқали билан жанг қилди.

Жалилов жанг давомида кучли босим ўтказиб, рақиб устидан тўлиқ назорат ўрнатди. У барча раундларда аниқ зарбалар ва юқори темп билан устунликни қўлга киритди.

Ҳакaмлар бир овоздан Жалиловнинг ғалабасини тасдиқлашди — 5:0.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Халоков ва Жалилов жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди