«Жирона» «Хетафе» билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

Ла Лиганинг 21-турида «Жирона» ўз майдонида «Хетафе» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Мезбонлар учрашув давомида рақиб дарвозасига тўққиз бор зарба йўллаган бўлса-да, «Хетафе»нинг кам сонли ҳужумларидан бири деярли ғалаба голига айланишига сал қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи бўлим ўрталаридан Браян Хил қанотдан узатма берди, Витор Рейснинг бош билан йўллаган зарбасини эса дарвозабон маҳорат билан қайтарди. Кўп ўтмай Томас Лемарнинг узоқ масофадан тепган тўпи устунга тегиб қайтди.
Иккинчи бўлимда «Хетафе» 59-дақиқада ҳисобни очди: Луис Васкес Хуан Иглесиас билан девор усулида ўйнаб, жарима майдони ичидан аниқ зарба берди — 0:1. «Жирона» эса фақат компенсация вақтининг тўртинчи дақиқасида қутулиб қолди: Алекс Морено жарима майдонида Рейсни топди, ҳимоячи тўпни дарвозага йўналтириб, якуний ҳисобни ўрнатди — 1:1.
Дурангдан сўнг «Жирона» турнир жадвалида 9-ўринни бўлишиб турибди, «Хетафе» эса 15-поғонада.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!