
Papa John’s пиццерия тармоғи Қозоғистон ва Қирғизистонда фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда Kursiv Kazakhstan нашри франчайзинг ҳуқуқига эга бўлган Данияр Монолбоевга таяниб хабар бермоқда.
Бизнесменнинг сўзларига кўра, мавжуд маблағлар асосан муҳим тўловлар учун йўналтирилган: иш ҳақлари, солиқлар, ижара мажбуриятлари ва қарзларнинг қисман тўланиши. «Қозоғистонда ходимларнинг аксариятига бошқа компанияларда иш топишга ёрдам берилди», деди Монолбоев.
Аввалроқ хабар берилишича, Алматидаги Papa John’s’нинг ёпилган олти филиалининг ўрнини Bellissimo Pizza эгаллайди. Papa John’s 1984 йилда Жон Шнэттер томонидан асос солинган америкалик пиццерия тармоғидир.
Бугунги кунда тармоқ дунё бўйлаб 5 мингдан ортиқ филиалга эга ва АҚШ, Канада, Мексика, Европа мамлакатлари, Яқин Шарқ, Осиё, Лотин Америкаси ва Африка бўйлаб фаолият олиб боради.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.