Эронда ҳижобсиз югурган аёллар марафони катта можаро келтирди

1 дақиқа ўқиш2.1K
Эронда ҳижобсиз югурган аёллар марафони катта можаро келтирди

Эронда ўтган йирик марафон мусобақаси кутилмаган тарзда жамоат муҳокамасининг марказига айланди. Киш оролидаги югуриш марафонида аёллардан айримлари ҳижобсиз иштирок этгани учун ташкилотчилар ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Iran International” маълум қилди.

Марафонда 2 мингга яқин аёл ва 3 мингдан ортиқ эркак қатнашган. Айрим иштирокчи хотин-қизлар қизил футболкаларда югургани, аммо ҳижоб тақмагани мамлакатда кескин баҳсларга сабаб бўлди.

Жамиятнинг бир қисми бу ҳолатни аёлларнинг эркинликка бўлган талаби сифатида қўллаб-қувватлади. Улар бунни ҳукумат белгилаган кийиниш қоидаларига нисбатан очиқ эътироз деб ҳисобламоқда.

Бироқ расмийлар буни мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳаракат дея баҳолади. Бунда фақат ҳижоб қоидалари бузилгани эмас, балки мусобақанинг ўтказилишининг ўзи ҳам “жамоат ахлоқига зид”, дея танқид қилинди.

Шундан сўнг суд идоралари марафон ташкилотчиларига нисбатан чора кўриб, уларни ҳибсга олди.

Ҳижоб масаласи Эронда охирги йилларда жамиятни икки қарама-қарши лагерга ажратиб қўйган асосий мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Қоидалар баъзан юмшатилса, баъзан яна қаттиқлашади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда бутун мамлакат бўйлаб бир неча ой давом этган норозиликлар айнан ҳижоб қоидаларини бузгани учун ҳибсга олинган Маҳса Аминининг вафотидан кейин бошланган эди. Унинг ўлими ҳануз жамият хотирасида яшаб келмоқда.

Протестлар куч билан тўхтатилганига қарамай, кўплаб эронлик аёллар бугун ҳам қоидаларга бўйсунмаётгани қайд этилмоқда. Бу эса ҳукуматнинг навбатдаги кескин реакцияларига сабаб бўлмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?