
Япония Мудофаа вазирлиги Россия ва Хитой ҳарбий самолётлари мамлакат яқинида биргаликда парвоз қилганини маълум қилди. Россиянинг икки бомбардимончи самолёти Хитойнинг икки бомбардимончиси билан учрашиб, бирга узоқ масофага парвоз қилган.
Парвоз Япония яқинидаги Окинава ва Мияко ороллари орасидан ўтган. Япония ушбу ҳаракатларни кузатиш учун ўз қирувчи самолётларини ҳавога кўтарган. Шунингдек, Россиянинг бошқа учта ҳарбий самолёти ҳам Японияга яқин ҳудудда пайқалгани айтилди.
Япония мудофаа вазири бу парвозни мамлакатга босим ўтказиш ва куч кўрсатиш сифатида баҳолади. Унинг айтишича, Япония ўз ҳаво хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўрган.
Жанубий Корея ҳам шу куннинг ўзида Россия ва Хитойга тегишли бир нечта самолёт ўз ҳудуди яқинидан ўтганини билдирди. Мутахассислар фикрича, икки давлатнинг бу каби қўшма парвозларга кўпроқ эътибор қаратаётгани минтақада хавотирни кучайтирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.