
9 декабр куни Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбирларини ўтказди.
Рейд давомида 3 222 та объектда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириш амалга оширилди. Бу текширишлар натижасида 24 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.
25 ноябрьдан 9 декабргача олиб борилган кенг қамровли ўрганишлар натижасида 895 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, улар бўйича маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилди. Шунингдек, экологик қонунларни бузган 75 та объектнинг фаолияти 10 иш кунига тўхтатилди (шундан Тошкент вилоятида 66 та, Тошкент шаҳрида 9 та).
Текширишлар давомида 37 та иссиқхона объектларида фильтрлар ўрнатилди, 6 та иссиқхона объекти газ тармоғига уланди, яна 7 та объект газга уланиш учун техник шартлар олиш мақсадида аризалар топширди.
Экополиция ва мутасадди идоралар томонидан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, ифлосланиш манбаларини қисқартириш ва экологик қонун талабларига риоя этиш бўйича рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.